Қайднома

Қидирув

Ана, холос: Футбол бўлмаса «хочлар ва ноллар» бор!

Ана, холос: Футбол бўлмаса «хочлар ва ноллар» бор!

  21.03.2020 10:39
  0
  186
Ана, холос: Футбол бўлмаса «хочлар ва ноллар» бор!

Хабарингиз бор, Европада кенг тарқалган коронавирус сабабли аксарият лигалар қатори АПЛда ҳам ўйинлар номаълум муддатга қолдирилди. Бироқ «Манчестер Сити» ва «Саутгемптон» мазкур ҳолатда зерикмасликнинг ўзига хос усулини ўйлаб топишди: жамоалар «Твиттер» орқали «хочлар ва ноллар» ўйинини ўйнашди.

Аслида, бу ташаббус биринчи бўлиб «Саутгемптон»дан чиққан, «авлиёлар» «Норвич»ни ўйинга чақиришганди - агар АПЛ тўхтатилмаганда, кейинги учрашув айнан шу жамоага қарши ўтказилиши керак эди. Бироқ «Норвич» бу чорловга муносабат билдирмади, «Саутгемп-тон» эса кутаётганди.

«Авлиёлар» ўзлари ўйлаб топган ўйиннинг биринчи бўлимини ўзларининг биринчи юришлари билан якунлашди. «Ҳозирча нурсиз дуранг. Ростини айтганда, фақат бир жамоа ўйнаса, осон бўлмас экан. Аммо биз рақибнинг жавобини кутяпмиз», - деб ёзишди улар изоҳларда.

«Норвич» жимлик сақлашда давом этди ва унинг ўрнига «Манчестер Сити»дан жавоб бўлди. «Шаҳарликлар» «Саутгемптон»га рақиб бўлишга тайёр эканликларини билдиришди. 8та юришдан кейин дуранг қайд этилди ва томонлар яхши ўйин учун бир-бирларига миннатдорлик билдиришди.

«Манчестер Сити» ва «Саутгемптон»нинг «Твиттер»даги «хочлар-ноллар» ўйини шу тариқа якунланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz