Қайднома

Қидирув

«Ювентус» Дибала борасидаги таклифни рад этди

«Ювентус» Дибала борасидаги таклифни рад этди

  20.03.2020 22:22
  0
  229
«Ювентус» Дибала борасидаги таклифни рад этди

«Ювентус» клуби ҳужумчи Пауло Дибала борасида «ПСЖ»дан тушган таклифга рад жавоб берди. Calciomercato тарқатган хабарга кўра, парижликлар спорт директори Леонардо аргентиналик футболчи учун 70 миллион евро таклиф қилди.

Аммо туринликлар бу таклифга рад жавобини беришди. «Кекса синьора» вакиллари «ПСЖ»га яқин кунларда Дибала билан шартнома узайтирилишини маълум қилишган.

Аввалроқ «Юве» Паулога 2025 йилгача бўлган янги шартнома таклиф қилаётгани ҳақида хабар тарқатилган эди. Дибала ушбу мавсумда А серия доирасида 21та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 5та голга узатма берди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz