Қайднома

Қидирув

АПЛ бўш стадионларда давом этиши мумкин

АПЛ бўш стадионларда давом этиши мумкин

  21.03.2020 21:11
  0
  270
АПЛ бўш стадионларда давом этиши мумкин

Англия премьер-лигаси раҳбарияти мавсумнинг қолган қисмини бўш трибуналарда ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

The Independent нашрининг маълумот беришича, АПЛда мавсумни май ойининг бошида бошлашга умид қилишмоқда, айнан ўшанда коронавирус туфайли эълон қилинган танаффус муддати ўз якунига етади. Сўнгги кунларда раҳбарият айнан бўш стадионларда ўйинларни ўтказиш имкониятини кўпроқ кўриб чиқмоқда, лекин шу билан бирга бўш трибунада ўйин ўтказиш унчалик маъқул эмаслигини ҳам тушунишади.

Ушбу қарорни қабул қилишга таъсир қилувчи биринчи омил – бу телеҳуқуқлар. Агар мавсум охиригача ўйналмаса, премьер-лига телеширкатларга 762 млн фунт тўлаб беради. Чунки йирик Sky ва BT ширкатлари жонли эфирларсиз йирик миқдорда маблағ йўқотади.

Премьер-лига клублари ўйинчиларнинг маошини тўлашда ҳам жиддий муаммоларга дуч келиши мумкин. Иккинчи омил сифатида эса мусобақанинг давом эттирилиши вирус тарқалишида одамларга бироз куч бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг бошланиши 30 апрель санасига қадар қолдирилди.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz