Қайднома

Қидирув

Пауло Дибала ҳам коронавирус юқтириб олди

Пауло Дибала ҳам коронавирус юқтириб олди

  22.03.2020 10:00
  0
  265
Пауло Дибала ҳам коронавирус юқтириб олди

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала коронавирусга чалинди. Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилди. «Барчага шуни маълум қилмоқчиманки, биз Ориана (футболчининг севган қизи) билан коронавирусга таҳлил топширдик ва у ижобий натижани кўрсатди.
Шукрки, ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз. Қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур», — дея ёзади Дибала ўз Instagram’ида.

Шу тариқа Дибала коронвирус юқтириб олган учинчи «Ювентус» футболчисига айланди. Аввалроқ бу ҳолат ҳимоячи Даниэле Ругани ва ярим ҳимоячи Блез Матюидида кузатилганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Венесуэланинг El Nacional нашри Дибалада коронавирус аниқлангани хақида хабар берган, бироқ у футболчининг ўзи томонидан рад этилганди


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz