Қайднома

Қидирув

Коронавирус: хасталар кўп, қурбон ҳам бор...

Коронавирус: хасталар кўп, қурбон ҳам бор...

  24.03.2020 05:37
  0
  119
Коронавирус: хасталар кўп, қурбон ҳам бор...

Афсуски, коронавирус пандемияси барча соҳалар қатори футболга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Миллионлар ўйинига алоқадор кўпчилик ушбу балодан азият чекмоқда.

*** «Реал»нинг собиқ президенти Лоренсо Санс 76 ёшида коронавирусдан вафот этди. У 17 март куни шифохонага ётқизилганди.

*** Sina Sport хабарига кўра, айни пайт Хитойнинг «Шандон Луненг» клубида тўп сураётган «МЮ»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни ҳам коронавирусга чалинди. Бельгиялик футболчи айни пайт шифохонада даволанмоқда.

*** «Милан» тизимида ишлаётган ота-бола  - Паоло ва Даниель Мальдини ҳам COVID-19 инфекциясини юқтириб олишди. Клуб расмий сайтида таъкидланишича, дастлаб Паолода касаллик аломатлари аниқланган. Кейинчалик таҳлил натижалари «Милан» афсонаси ва унинг 18 ёшли ўғлида инфекция борлигини тасдиқлаган.

*** Италия «А» сериясидаги футболчилар орасида коронавирусга чалинганлар орасида «Ювентус» вакили Пауло Дибала ҳам бор. «Қаллиғим - Ориана билан тест топширгандик, афсуски, натижалар ижобий чиқди. Лекин ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз», - деб ёзди Дибала «Инстаграм»даги саҳифасида. Маълумот учун, Дибаладан олдин «Юве»да Блез Матюиди ва Даниэле Ругани ҳам вирусдан зарарлангандилар.

*** «Айнтрахт» матбуот хизмати «Твиттер»даги саҳифасида иккинчи футболчининг коронавирусга чалинганини маълум қилди. Унинг номи ошкор қилинмади.

*** «Эспаньол» ярим ҳимоячиси Ву Лэйнинг коронавирус бўйича топширган таҳлили ижобий натижа берди. Каталония клуби аввалги сешанба куни 6 нафар футболчида хасталик аниқланганини маълум қилган, аммо беморлар шахсини ошкор этмаганди. Sport.es нашрининг аниқлашича, вирус юқтирганлардан бири - Ву Лэй. У коронавирусга чалинган хитойлик илк футболчи бўлди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz