Қайднома

Қидирув

Асосий мақсад - шартномани узайтириш

Асосий мақсад - шартномани узайтириш

  25.03.2020 07:17
  0
  283
Асосий мақсад - шартномани узайтириш

«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу жамоа сардори Лионель Мессининг шартномаси муддати имкон қадар тезроқ узайтирилишини хоҳламоқда. AS хабарига кўра, Каталония клуби раҳбари айнан 32 ёшли аргентиналик билан янги келишув масаласига асосий мақсад сифатида қарамоқда. Томонлар ўртасидаги айни битим 2021 йили якунланади. Эслатма, Месси жорий мавсум 31та ўйинда «Гол+ пас» тизими бўйича 40 очко тўплади (24та гол ва 16та самарали узатма).

Айтганча, «Барса» ярим ҳимоячи Иван Ракитичнинг трансфер нархини белгилади. Goal.com хабарига кўра, Каталония клуби 32 ёшли хавбекни ёзда 20 миллион еврога сотмоқчи. Аввалроқ хорват футболчисининг «Севилья»га қайтишни хоҳлаётгани айтилганди. Ракитич жорий мавсум «Барса» либосида 31та ўйин ўтказиб, 4та самарали узатма муаллифига айланди. Унинг «кўк-анорранг­лилар» билан шартномаси эса 2021 йили якунланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz