Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» Аллегридан умидвор ва яна Неймар ҳақида

«ПСЖ» Аллегридан умидвор ва яна Неймар ҳақида

  25.03.2020 08:20
  0
  273
«ПСЖ» Аллегридан умидвор ва яна Неймар ҳақида

«ПСЖ» раҳбарияти катта эҳтимолки, жорий мавсум якунлангач, бош мураббийни алмаштиради. Foot Mercato тарқатган хабарга кўра, Париж клуби Массимилиано Аллегри билан музокара жараёнини бошлаб юборди. «ПСЖ» спорт директори Леонардонинг фикрича, италиялик мутахассис Томас Тухель ўрнига энг муносиб номзоддир. Аллегри охирги марта «Ювентус»да ишлаганди, Тухель ва «ПСЖ» ўртасидаги келишув эса 2021 йилгача мўлжалланган.

 Айтганча, «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Инстаграм»даги саҳифасига турган ҳолда қарсак чалаётгани тасвирланган видеолавҳа жойлади. Футболчи шу тариқа коронавирус пандемиясига қарши курашаётган тиббиёт ходимларини олқишлади. «Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, инсонларни асрашга интилаётган шифокорларни олқишлайман», - дея изоҳлади бразилиялик ўз ролигини.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz