Қайднома

Қидирув

Бундеслигадаги танаффус 30 апрелгача давом этиши мумкин

Бундеслигадаги танаффус 30 апрелгача давом этиши мумкин

  25.03.2020 19:51
  0
  53
Бундеслигадаги танаффус 30 апрелгача давом этиши мумкин

Немис футбол лигаси (DFL) президиуми мамлакатдаги футбол ўйинларини 30 апрелдан эрта бошламасликни маслаҳат берди. Аввалроқ биринчи ва иккинчи Бундеслига баҳсларини 2 апрелгача қолдириш бўйича қарор қабул қилинганди, бироқ мавжуд эпидимиологик вазият танаффусни узайтиришга ундамоқда.

Айни пайт DFL чемпионатлар 30 апрелдан бошланиши ва УЕФА тавсиясига мувофиқ, 30 июнгача якунланиши устида иш олиб бормоқда.

Германияда коронавирус билан касалланиш бўйича 31 мингдан зиёд ҳолат аниқланди, хасталикдан 133 киши вафот этди.

Бундеслигада “Бавария” пешқадамлик қилмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz