Қайднома

Қидирув

Йович учун кураш, яна огоҳлантириш...

Йович учун кураш, яна огоҳлантириш...

  26.03.2020 10:21
  0
  100
Йович учун кураш, яна огоҳлантириш...

 «Реал» ҳужумчиси Лука Йович фаолиятини Англияда давом эттирса, ажабмас. Express хабарида айтилишича, сербиялик иқтидор ёзда «Челси» ёки «Тоттенхэм»ни танлаш имкониятига эга бўлиши мумкин.
Айни пайт Лондон клублари 22 ёшли Лука учун 50 миллион фунт тўлашга тайёр. 2019 йилнинг ёзида «Реал» сафига қўшилган Йович ҳозирга қадар 24та ўйинда  қатнашиб, 2тадан гол ва самарали узатма расмийлаштирди. Луканинг амалдаги шартномаси эса 2025 йилгача мўлжалланган.

Бу вақтда Сербия президенти Александр Вучич «Реал» футболчсини қатъий огоҳлантирди: агар у мамлакатдаги карантин ҳолатига амал қилмаса, қамоққа олинади. Гап шундаки, Лука Мадриддан Белградга қайтгач, уйида қолиш ўрнига шаҳар кезган. Маълумот учун, Испания коронавирусга чалиниш ҳолати бўйича Европада Италиядан кейин 2-ўринда бормоқда. «Агар Йович уйидан яна бир марта чиқса,  қамоққа олинади. Ўйлашимча, Лука қилмишидан афсусда, аммо у шаҳар аҳолисининг ҳаёти футболчининг миллионларидан муҳимроқ эканлигини тушуниши лозим», - деди Вучич. Йовичнинг ўзи эса расмий равишда ошкора кечирим сўради: «Жуда афсусдаман, зеро, изоляция пайти қандай ҳаракатланиш бўйича етарли тушунчага эга эмасдим».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz