Қайднома

Қидирув

Ўзбекистонда карантинга олинганлар қарийб 65 мингга етди ва...

Ўзбекистонда карантинга олинганлар қарийб 65 мингга етди ва...

  26.03.2020 21:45
  0
  138
Ўзбекистонда карантинга олинганлар қарийб 65 мингга етди ва...

26 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Коронавирус пандемияси сабаб каратинга олинганлар 63 853 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 50 100 нафари уй шароитида тиббий кузатувга олинган бўлса, яна 13 753 нафари тиббиёт муассасаларида сақланмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 
Айни вақтда Тошкент шаҳри бўйича карантинда сақланаётганлар 5393 кишини ташкил этмоқда. Булардан 2704 нафари уй шароитида, 2689 нафари эса тиббиёт муассасаларида қолмоқда. 

Тошкент вилоятида эса жами 6192 киши карантинда. Улардан 3873 нафари уйда, 2319 нафари тиббиёт муассасасида. 

Сирдарёда карантиндагилар 4128 кишини ташкил қилган бўлиб, улардан 3132 нафари уйда, 996 нафари тиббиёт муассасасида. 

Жиззахда карантинга олинганлар 2011 нафарга етди. Вилоятда вазият анча барқарор. Шу боис карантиндагиларнинг 1992 нафари уйда, 19 нафари тиббий муассасада. 

Самарқанд вилоятида карантинга олинганлар 15 454 нафар. Улардан 13 768 нафари уйда, қолган 1686 нафари тиббий муассасада. 

Навоийда карантинга олинганлар 2970 киши. Улардан 2640 нафари уйда, 330 нафари тиббий муассасада.

Бухоро вилоятида 3140 киши карантинда сақланмоқда. Уларнинг 2228 нафари уйда, 912 нафари тиббий муассасада.

Фарғона вилоятида 8054 киши карантинга олинган. Улардан 7342 нафари уйда, қолган 712 нафари тиббий муассасада.

Наманганда 1854 киши карантинга олинган. Улардан 1055 нафари уйда, 799 нафари тиббий муассасада.

Андижонда 2182 киши карантинда қолмоқда. Уларнинг 604 нафари уйда, қолган 1578 нафари тиббий муассасада.

Қашқадарёда 5518 киши карантинга олинган. Уларнинг 4984 нафари уйда, 534 нафари тиббий муассасада.

Сурхондаёрда энг паст кўрсаткич қайд этилди. Вилоятда 1074 киши карантинда қолмоқда. Улардан 1034 нафари уйда, бор-йўғи 40 киши нафари тиббий муассасада.

Хоразм вилоятида 2858 киши карантинга олинган. Улардан 2276 нафари уйда, 582 нафари тиббий муассасада.

Қорақалпоғистон Республикасида 3025 киши карантинга олинган. Улардан 2468 киши уй шароитида, қолган 557 нафари тиббий муассасада.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда карантинга олинганлар 28 066 кишини ташкил этганди.
***

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясининг мамлакатга тарқалиши бўйича йиғилиш ўтказгани ва халққа мурожаат йўллагани ҳақида хабар берган эдик. Давлат раҳбари мурожаати давомида жойларда масъулларнинг кўз олдида одамларни йиғиб, дабдабали маросимлар ўтказиш давом этаётганига урғу берди.

Вилоят, шаҳар ва туман, 4 та сектор раҳбарларининг эпидемиологик осойишталик учун шахсий жавобгар эканлиги ҳақида қатъий огоҳлантираман. Сизлар коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик, карантин режимини бузишнинг барча салбий оқибатларини аҳолига тушунтириш бўйича туну кун ишлашингиз шарт.

Маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳам кўп эътирозларим бор. Жойларда маҳалла фаолларининг роли умуман сезилмаяпти. Маҳалла раисларининг кўз олдида айрим фуқаролар кўп одамларни йиғиб, дабдабали маросим ва тадбирларни ўтказишни давом эттирмоқда.

Мисол учун, Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Беруний маҳалласида яшовчи аёл Умрадан қайтиб келиб, уйда карантинда бўлиш талабларини қўпол равишда бузиб, эртаси куни 120 нафар кишини чақириб, дабдабали маросим ўтказган. Оқибатда унинг 4 нафар оила аъзоси инфекция юқтиргани аниқланди. Яна қанча одам касаллангани ҳали номаълум.

Шу боис карантин қоидаларини бузганлик учун жазо чораларини кучайтириш тўғрисида парламентимиз қабул қилган қонунни имзоладим. Ушбу қонунга асосан, бундан буён карантин даврида атрофидаги инсонларнинг соғлиғи ва ҳаётини хавф остига қўйганлар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Санитария-эпидемиология назорати инспекцияси қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини қатъий таъминлаши шарт”, деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 65 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. 

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Манба: qalampir.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz