Қайднома

Қидирув

"Реал"нинг "Сантьяго Бернабеу" стадионидан дори-дармон омбори сифатида фойдаланилади

"Реал"нинг "Сантьяго Бернабеу" стадионидан дори-дармон омбори сифатида фойдаланилади

  27.03.2020 06:51
  0
  209

«Реал» клуби Олий спорт кенгаши (CSD) билан ҳамкорликда коронавирус пандемиясига қарши фойдаланиладиган тиббий ашёларни етказиб бериш ва тарқатиш бўйича лойиҳани йўлга қўйган.  

«Реал» (Мадрид) клубининг уй стадиони бўлмиш  «Сантьяго Бернабеу» стадионидан спорт компаниялари ва ташкилотлари томонидан хайрия сифатида тақдим этиладиган дори-дармонлар ва зарур эҳтиёж буюмлари сақланадиган омборхона сифатида фойдаланилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Баёнотда айтилишича, клуб Олий спорт кенгаши (CSD) билан ҳамкорликда коронавирус пандемиясига қарши фойдаланиладиган тиббий ашёларни етказиб бериш ва тарқатиш бўйича лойиҳани йўлга қўйган.  

Таъкидланишича, хайриялар Испаниядаги давлат соғлиқни сақлаш ташкилотлари ихтиёрига берилади. Шунингдек, «Реал» ташкилот ва корхоналарга соғлиқни сақлаш вазирлигига маблағ ёки моддий кўмак бериш имкониятини беришини маълум қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Испанияда коронавирус юқтирганлар сони 56 минг кишидан ошган. 


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz