Қайднома

Қидирув

Коронавирус: "Унион" футболчилари маошдан воз кечди, "Бавария"ники эса...

Коронавирус: "Унион" футболчилари маошдан воз кечди, "Бавария"ники эса...

  27.03.2020 07:13
  0
  316
Коронавирус:

Берлиннинг «Унион» клубининг расмий сайтида ёзилишича жамоа футболчилари ва ходимлари коронавирус сабаб юзага келган танаффус вақтидаги маошидан воз кечди.

«Биз фавқулодда вазиятга дуч келдик. Клубимизнинг мақсади — футбол. Агар у тўхтатилса, бу ҳаётимиз мазмунига таъсир қилади. Сўнгги ойларда раҳбарият, ходимлар, жамоа ва қолган ишчилар клубнинг Бундеслигадаги муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун тер тўкиб ишлади. Раҳбарият номидан барчага ташаккур айтаман», — дейди клуб президенти Дирк Синглер.

Маълумот учун "Унион" айни кунда Германия Бунделигасида 30 очко(25 ўйин) билан 11-поғонадан жой олган.

Шунингдек, «Бавария» футболчилари ва раҳбарияти маошининг 20 фоизидан воз кечган. Бу маблағлар клубнинг қолган ходимлари маошини тўлиқ тўлаб беришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 27 март ҳолатига Германияда коронвирус инфекциясига чалинган сони 43646 (+6323), 239 қурбон (+33)  ташкил қилмоқда. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz