Қайднома

Қидирув

Платини: «Футболчи бўлишимда Идальгонинг ҳиссаси бор»

Платини: «Футболчи бўлишимда Идальгонинг ҳиссаси бор»

  27.03.2020 13:31
  0
  263
Платини: «Футболчи бўлишимда Идальгонинг ҳиссаси бор»

Франция термасининг собиқ форварди Мишель Платини Мишель Идальгонинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Идальгони ақлли муаллим ва самимий инсонпарвар сифатида билганман. У менга кўп нарса ўргатган, майдонда сифатларим очилишини таъминлаган, футболчи бўлишимга сабабчи бўлганлардан бири. 1984 йили Еврода 9та гол урганимда, Мишель Франция жамоасини юксакларга кўтарганди, чиройли ўйин ва қатъиятни уйғунлаштирганди, ҳар биримизнинг энг яхши салоҳиятимизни намоён этишимизга имкон яратганди. Идальго француз жамоасига катта мерос қолдирди”, - деди Платини.

Маълумот учун, Мишель Идальго 1976-1984 йилларда Франция термасида ишлаган. Унинг қўл остида миллий жамоа Евро-1984 ғолибига айланган. Идальго 26 март куни 88 ёшида вафот этди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz