Қайднома

Қидирув

Ривалдо: «Барселона» Неймарни ортга қайтариши шарт

Ривалдо: «Барселона» Неймарни ортга қайтариши шарт

  27.03.2020 21:38
  0
  95
Ривалдо: «Барселона» Неймарни ортга қайтариши шарт

«Барселона»нинг собиқ футболчиси Ривалдо «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ва ПСЖ форварди Неймарнинг каталонияликлар клубига эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди. 

«Мен анча вақтдан буён Неймарга ишонишим ҳақида айтиб келаман. Балки у «Барселона»дан кетиб хато қилгандир, бироқ уни 222 миллион евродан камига қўлга киритишнинг иложи бўлса, клуб бундай имкониятни қўлдан чиқармаслиги шарт.

Неймар ҳали жуда кўп ўйинлар ўтказди. У эндигина 28 ёшга тўлди. У жамоа учун ажойиб харид бўлади, чунки «Барселона» клубни яхши биладиган ва ўйинларда фарқни юзага келтира оладиган характерга эга ўйинчига эга бўлади. Лео Месси билан бирга тўп суриш уни қўрқитмайди ва аргентиналик футболчи ҳам бажонидил унинг қайтганини қабул қилади.

«Барселона» Лаутаро Мартинесни «Интер»дан сотиб олиши мумкинлиги ҳақида айтилмоқда, бироқ 22 ёшли ҳужумчи ҳали ўсиши ва тажриба тўплаши лозим. У аллақачон «Интер»нинг муҳим ўйинчисига айланди ва келажакда Лаутаро топ-футболчи бўлиб етишиши мумкин. Бироқ айни дамда у «Барселона»га ўтишга тайёр эмас.

«Барселона» ҳозир Неймарни қайтаришга ва ўша машҳур ҳужум учлигини қайта тиклашга эътибор қаратиши лозим. Жамоа Неймарни қўлга киритиш учун бор пулини бериши керак, чунки ПСЖ ҳозирда реал таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Ўйлашимча, у ПСЖга ўтиб кетгани учун мухлислардан кечирим сўрайдиган бўлса барчаси изга тушиб кетади. Неймар ўзининг ақл бовар қилмас ўйини билан ишқибозлар меҳрини яна қозона олади», — дейди Ривалдо.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz