Қайднома

Қидирув

Отабек Шукуров муҳтожлар учун 100 млн сўм хайрия қилди

Отабек Шукуров муҳтожлар учун 100 млн сўм хайрия қилди

  28.03.2020 13:04
  0
  318
Отабек Шукуров муҳтожлар учун 100 млн сўм хайрия қилди

«Машъал» ПФК тарбияланувчиси, Муборак Ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида таҳсил олган футболчи Отабек Шукуров карантин вақтида муҳтож оилаларга ёрдам бериш учун 100 млн сўм хайрия қилди.

БААнинг «Шаржа» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров коронавирус туфайли юзага келган вазиятда қийин аҳволда қолган оилаларга ёрдам бериш мақсадида 100 миллион сўм ажратди.

Шукуров ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзган. Отабек кунлик эҳтиёж учун керак бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилган ва уни карантин даврида ишсиз қолган муҳтожларга тарқатмоқда.


Манба: www.nnews.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz