Қайднома

Қидирув

Владимир Белявский: «Ҳаммаси жойида бўлса, ўйнайверамиз»

Владимир Белявский: «Ҳаммаси жойида бўлса, ўйнайверамиз»

  28.03.2020 17:13
  0
  106
Владимир Белявский: «Ҳаммаси жойида бўлса, ўйнайверамиз»

Ҳамюртларимиз Жасур Яхшибоев ва Шаҳзод Умаровнинг клуби - «Энергетик-БГУ» бош мураббийи Владимир Белявский Беларусь чемпионати 2-туридан ўрин олган «Рух»га қарши сафар ўйинидан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан, коронавирус масаласига ҳам тўхталди. «Ўйин муросасиз курашлар остида ўтди, майдонда тактик жанг ҳам борди. Стандарт вазиятдан фойдаланганимиз эвазига ғалаба қозондик. Коронавирус вақтидаги футбол? Бу бизга боғлиқ масала эмаслигини ҳаммангиз яхши тушунасизлар. Мамлакатда чемпионат тўхтатилмади ва биз ўйнаяпмиз. Шундай экан, ўйнашни исташимиз ёки истамаслигимиз хусусида ҳеч нарса деёлмайман. Агар раҳбарият барчаси жойида эканлигини айтса, ўйнашда давом этамиз. Бунда битта плюс томонини кўряпман: олдинлари йигитларимизни ҳеч ким кўрмаган бўлса, энди бутун дунё кузатяпти. Чемпионатимиз қанчадан-қанча мамлакатларда трансляция қилинмоқда. Бу ҳам катта плюс. Шу аснода жойларда Беларусда футбол борлигини билишяпти. Минуслар? Ҳа, хавф бор, ҳар нарса бўлиши мумкин. Эҳтимол таваккал иш тутаётгандирмиз, балки чўчишга асос йўқдир. Лекин ҳеч ким касаллик ҳақида баралла гапиролмайди. Жумладан, мен ҳам», - деди Белявский «Прессбол» нашри журналистларига. Эслатма, «Энергетик-БГУ» ўйинда ягона гол эвазига ғалаба қозонди. 1-турда «дубль» қайд этган Яхшибоев бу сафар сариқ карточка олиш баробарида жамоаси голига ассистентлик қилганини ҳам таъкидлаш жоиз. 


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz