Қайднома

Қидирув

Чемпион эълон қилинади, барибир

Чемпион эълон қилинади, барибир

  28.03.2020 19:38
  0
  213
Чемпион эълон қилинади, барибир

Италия «А» сериясини давом эттириш имконияти топилмаган тақдирда ҳам, чемпион аниқланади, барибир. Ҳар ҳолда, итальянлар шу ҳақда бош қотиришмоқда. Улар жорий мавсум бекор қилинишига мутлақо қаршилар. Эслатиб ўтамиз, айни пайт турнир жадвалида Туриннинг «Ювентус» клуби пешқадамлик қилмоқда. «Кекса синьора» ҳисобида 26та ўйиндан кейин 63 очко бор. Кейинги ўринлар «Лацио» (62 очко, 26та ўйин) ва «Интер» (54 очко, 25 ўйин)га тегишли. «Агар мавсумни майдондаги ўйинлар воситасида якунлаш имконияти туғилса, бундан барчамиз хурсанд бўламиз, албатта. Бироқ қолган ўйинларни ўтказиш имкони бўлмаса-чи? Бунда ҳам ортда қолган учрашувлар қадрини сақлаб қолиш керак. Жумладан, чемпионни аниқлаш талаб этилади, барибир. Лекин бундай тақдирда барчасини  федерал кенгаш ҳал қилади. Шунингдек, еврокубокларга чиқадиган жамоаларни ҳам аниқлаш керак, яна кимлар лигадан тушиб кетишию, улар ўрнига қуйидан қайси клублар кўтарилишини ҳам», - деди Италия футбол федерацияси президенти  Габриэле Гравини. 


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz