Қайднома

Қидирув

«Лацио» ва Иммобиле иттифоқи давом этади ёки...

«Лацио» ва Иммобиле иттифоқи давом этади ёки...

  29.03.2020 01:10
  0
  84
«Лацио» ва Иммобиле иттифоқи давом этади ёки...

Calciomercato маълумотларига кўра, Рим «Лацио»си ўзининг асосий ҳужумчиси ва «А» серия-2019/2020нинг бош тўпурари Чиро Иммобиле билан тузилган шартномани янгиламоқчи.

30 ёшли голеадорнинг ҳозирги келишуви 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган. «Бўрилар» ҳозирдан битим муддатини мавсум-2024/2025 охирига қадар узайтиришни хоҳлашмоқда. Гап шундаки. Айни пайт Иммобиле «Эвертон» ва «Наполи» каби клублар эътиборида турибди. қисқаси, римликлар янги шартнома баҳона Чирога белгиланган товон пули миқдорини ҳам оширмоқчилар.

Айтганча, Чиро Иммобиле «Манчестер Юнайтед» сафига қўшилиши мумкин бўлган ҳужумчилар рўйхатидан ўрин олди, деб ёзади Sky Sports. 

29 ёшли Иммобиленинг жорий мавсум кўрсатаётган сермаҳсул ўйини ҳужум чизиғини кучайтиришга муҳтож бўлиб турган «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти эътиборини тортган. «Қизил иблислар» шорт-листидан, шунингдек, Гарри Кейн («Тоттенхэм»), Мусса Дембеле («Лион») ўрин олган.
Иммобиленинг трансфери айни дамда 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчи жорий мавсум А Сериянинг 26 та ўйинида қатнашиб, 27 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz