Қайднома

Қидирув

Лоренсо Инсинье: «Ҳаёт кескин ўзгариб кетди»

Лоренсо Инсинье: «Ҳаёт кескин ўзгариб кетди»

  29.03.2020 11:31
  0
  269
Лоренсо Инсинье: «Ҳаёт кескин ўзгариб кетди»

«Наполи» ҳужумчиси Лоренцо Инсинье футбол ва умуман ҳаётга жиддий таъсир кўрсатаётган коронавирус ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Терма жамоамиз бу йил Европа чемпионатида ўзгача натижани қайд этишга тайёр эди. Аммо аминманки, барча етакчи футболчиларимиз жароҳатидан фориқ бўлиб сафга қайтгач, биз янада кучаямиз. Афсуски, коронавируснинг фойдали томонлари ҳақида бошқа гапира олмайман.

Пандемия туфайли кўплаб инсонларнинг ҳаёти кескин ўзгариб кетди. Бу футболчиларга ҳам тегишли. Авваллари биз доим сафарларда юрардик, ҳозир бўлса 24 соат уйда ўтирибмиз. Турмуш ўртоғим менга сабр қилиш учун жуда қийналмоқда. Аммо, нима биландир банд бўлиш учун йўллар қидиряпмиз», — деди Лоренцо Инсинье.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz