Қайднома

Қидирув

«РОМА»: 1- ўйин шифокорларга бағишланади ва уларга текин чипталар берилади

«РОМА»: 1- ўйин шифокорларга бағишланади ва уларга текин чипталар берилади

  29.03.2020 15:38
  0
  223
«РОМА»: 1- ўйин шифокорларга бағишланади ва уларга текин чипталар берилади

Римнинг “Рома” клуби яқин орадаги дастлабки расмий ўйинини коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга бағишлайди. Тиббиёт ходимлари мазкур учрашувга текин ва имтиёзли чипталар билан киришлари мумкин бўлади.

Бу акция, клубнинг таъкидлашича, шифокорлар хизмати учун миннатдорлик белгиси бўлади. Бундан ташқари, келгуси мавсум давомида тиббиёт ходимлари “Рома” ўйинларига чипталарни пасайтирилган нархда сотиб олиш имконига эга бўлишади.

“Рома” ҳозирча сўнгги бўлиб турган ўйинини 1 март куни “Кальяри”га қарши ўтказганди (4:3). «Рома» президенти Жеймс Палотта аввалроқ пандемияга қарши кураш учун 75 минг евро ажратганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz