Қайднома

Қидирув

«Бавария» Тер Штеген учун 180 миллион тўлаши керак

«Бавария» Тер Штеген учун 180 миллион тўлаши керак

  29.03.2020 17:10
  0
  215
«Бавария» Тер Штеген учун 180 миллион тўлаши керак

«Бавария» «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни сотиб олмоқчи. Бунинг учун мюнхенликлардан футболчининг товон пулини тўлаш талаб этилади: шартномада германиялик кипернинг товон пули 180 миллион евро эанлиги кўрсатилган, дея хабар берди Sport.es.

Тер Штегеннинг каталонияликлар билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг бозор нархи – 100 миллион. «Бавария» олдинроқ тер Штегендан «Барселона» билан шартномасини узайтирмасликни сўраганди.

Германиялик посбоннинг ўзи «Камп Ноу»да қолишга тайёр, фақат бир шарт билан: маоши оширилиши керак. Аммо ҳозирча клуб бу талабни бажариш ниятида эмас. Тер Штеген 2014 йилдан буён «Барселона»да ўйнамоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz