Қайднома

Қидирув

Иқтисод кўлами қанча?

Иқтисод кўлами қанча?

  31.03.2020 09:56
  0
  384
Иқтисод кўлами қанча?

Маълум қилинишича, «Барселона» клуб аъзолари маошини қисқартириш ортидан жами 16 миллион евро иқтисод қилади. Бу ҳақда жамоа президенти Хосеп Бартомеу маълумот берди.
Демак, тежаб қолинадиган маблағнинг 14 миллиони «Барселона» футболчиларига тўғри келади. қолган 2 миллион евро эса клуб тизимидаги гандбол, баскетбол, чим устида хоккей, футзал, аёллар ва ёшлар жамоалари аъзолари чекига тушади. Таъкидлаш ўринли, «Барса» раҳбарияти коронавирус пандемияси ортидан юзага келган танаффус даврида футболчилар маошини нақ 70 фоиз қисқартиришга қарор қилди. Таъкидланишича, жамоа бунда аввало, аргентиналик етакчи Лионель Мессидан алоҳида розилик олган ва футболчи инқироз хавфи туфайли ҳамма маоши 70 фоиз камайишига тайёрлигини билдирган. «Бу борада муҳокама бошланган айт Месси дарҳол маош тўлови қисқартирилиши лозимлигини айтди. Футболчилар шу тариқа клубга нисбатан юксак садоқатларини кўрсатдилар. Бу мажбурий қадам. Агар харажатни камайтирмасак, масъулиятсизлик қилган ҳисобланамиз. Ҳозирги ҳолат мураккаб ва клубни кўнгилсиз оқибатлардан сақлаш учун бор имкониятларни ишга солишимиз шарт. Йўқ, «Барселона» ҳеч нарсани хавф остига қўйгани йўқ. Шунчаки, даромад пасайгани учун харажат миқдорини ҳам мувофиқлаштиришга мажбурмиз», - дейди Бартомеу.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz