Қайднома

Қидирув

Аламзада Карим Бензема...

Аламзада Карим Бензема...

  31.03.2020 13:04
  0
  316
Аламзада Карим Бензема...

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема алам ўтида ёнмоқда. Ҳар ҳолда, у яқинда Франция миллий жамоасидан четлаштирилгани ва қайтиб чақирилмагани юзасидан анча жиддий гапирди.
Бензема жумладан, Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешамни ирқчилик қилганликда айблади. «Ёлғон гапириш, номига сўров ўтказиш ва тарихни нотўғри айтиб бериш мумкин. Аммо шахсан мен Дешамдан фарқли ўлароқ, бундай қилолмайман. У ҳеч қачон ҳурматимга сазовор бўлмайди», - деди Бензема. «Реал» ҳужумчиси шунингдек, «Челси» вакили Оливье Жируни ўзининг заиф нусхаси сифатида таъкифлади: «Формула-1» автомобилини хиёбонларда турадиган ўйинчоқ машиналар билан адаштирмаслик керак. Жиру ҳақида гапирмайман. Шунчаки, унинг олдида «Формула 1» автомобили эканлигимни биламан. Оливьенинг фаолияти бошқа, у хоҳлаган ишини қилади, нимага истаса, шунга эришади. Биз ўз йўлимиздан кетяпмиз. У ҳақда ўйламайман. Тўғри, Жиру ўйин услуби бўйича Франция термасига мос келади». Бензема кейинроқ шу масалага яна бир бора тўхталди:

«Шунчаки, ҳақиқатни гапирдим. Шунинг баробарида Жирунинг терма жамоа муваффақиятига қўшган ҳиссасини таъкидлайман. Ҳа, мен «Формула-1» автомобилиман, у картинг... Бу айни ҳақиқат. Шахсий фикр шундай. Агар мени бразилиялик Роналдо билан таққосласак, унда картингга айланаман, чунки Роналдо олдида «Формула-1» машинаси бўлолмайман. Бор гап шу».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz