Қайднома

Қидирув

УЕФА бир қатор грандларни жаримага тортди

УЕФА бир қатор грандларни жаримага тортди

  01.04.2020 09:06
  0
  302
УЕФА бир қатор грандларни жаримага тортди

УЕФА Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинлари пайтида клублар томонидан йўл қўйилган турли қоидабузарликлар туфайли жазо чораларини эълон қилди.

«Барселона» клуби ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичи доирасида «Наполи»га қарши бўлиб ўтган дастлабки ўйин (1:1) кечроқ бошланишига сабаб бўлгани туфайли 15 минг евро миқдорида жаримага тортилди.

«Бавария» эса 40 минг евро миқдорида жарима тўлайдиган бўлди. Шундан 20 минг еврони ЕЧЛнинг нимчорак финал босқичида "Челси"га қарши ўйинда мухлислар томонидан кўтарилган тажовузкор мазмундаги баннер учун, қолган 20 минг еврони эса мазкур учрашувда мухлислар ўтирган трибунада юзага келган тартибсизлик учун.

«Атлетико» мухлислари «Ливерпуль»га қарши уй баҳсида стадионга кириш йўлакларини беркитиб қўйишгани учун "матрасчилар" 24 минг евро миқдорида жарима тўлашади. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйинида фанатлар пиротехника воситаларидан фойдаланишгани боис мерсисайдликлар 3 250 евро миқдорида жаримага тортилишди.

«РБ Лейпциг»га қарши Чемпионлар лигаси учрашуви ўз вақтида бошланмагани туфайли «Тоттенхэм» 20 минг евро жарима тўласа, лондонликлар устози Жозе Моуриньо ўйиннинг бошланишини кечиктиргани учун огоҳлантирилди.

Европа лигасида энг йирик жарима «Аякс»га солинди. Клуб «Хетафе»га қарши бўлиб ўтган 2та ўйинда жамоа аъзолари ва мухлисларнинг хулқ-атвори, майдонга буюм улоқтирилгани ва келтирилган зарар учун 64 250 евро миқдорида жарима тўлайди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz