Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: «Апрелнинг учинчи ўн кунлигида машғулотларга қайтишимиз мумкин»

Вадим Абрамов: «Апрелнинг учинчи ўн кунлигида машғулотларга қайтишимиз мумкин»

  01.04.2020 09:27
  0
  293
Вадим Абрамов: «Апрелнинг учинчи ўн кунлигида машғулотларга қайтишимиз мумкин»

Коронавирус пандемияси сабабли юзага келган карантин туфайли юртимизда барча футбол мусобақалари тўхтатилганидан хабарингиз бор. Суперлига клублари режалаштирилмаган танаффусга чиқди, қолаверса, футболчилар жамоавий машғулотлардан ҳам четда қолишди. Хусусан, «Бунёдкор» аъзолари ҳам шу кунларда таътилда бўлиб турибди. Биз бош мураббий Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ҳозир қачон машғулотларга қайтишимизни айта олмайман. Бу вазиятга боғлиқ. Биз ҳукуматимиз томонидан чиқарилган қарорларни ҳурмат қилган ҳолда биринчилардан машғулотларни тўхтатганмиз. Билишимча, барча жамоалар шундай йўл тутган.

Футболчиларга уй шароитида жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб туришлари учун машғулотларни белгилаб берганмиз. Буни назорат ҳам қиляпмиз. Куни кеча ҳам йигитлар билан қўнғироқлашиб, буни яна бир бор эслатиб ўтдик. Сабаби, тез орада юртимизда чемпионатни давом эттириш учун рухсат тегадиган бўлса, ўйинчилар қийналиб қолмаслиги учун уларнинг жисмоний ҳолати талаб даражасида бўлиши керак. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, апрель ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб машғулотларга қайтишимиз мумкин бўлар экан.

Ушбу касаллик бўйича мутахассис эмасман. Билганим шуки, барчамиз бир мушт бўлиб, шифокорларнинг кўрсатмалари асосида донолик билан ёндошадиган бўлсак, мазкур касалликни енга оламиз. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кунлар исиши билан вируснинг ривожланиши ҳам пасаяр экан. Умид қиламанки, бу узоққа чўзилмайди", — деди Абрамов.


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz