Қайднома

Қидирув

Беларусь чемпионати қачон тўхтатилади?

Беларусь чемпионати қачон тўхтатилади?

  01.04.2020 14:06
  0
  252
Беларусь чемпионати қачон тўхтатилади?

Беларусь футбол федерацияси президенти Владимир Базанов жаҳонда коронавирус пандемияси авж олганига қарамай, нима учун мамлакат чемпионати давом эттирилаётганига изоҳ бериб ўтди.

«Мамлакатдаги вазият оғир эмас. Шунинг учун чемпионатни давом эттиряпмиз. Иккинчи тур ўйинлари учун 500 литр антисептик воситасини харид қилиб, стадионларга олиб бордик. Энг муҳими, одамларнинг ўзи тушунишлари керак. Мухлислар қўлларини ювишди, антисептик воситалардан фойдаланишди. Аксиришмади, касал бўлганлар стадионга келишмади.

Бизга ҳеч ким босим ўтказаётгани йўқ — на УЕФА, на ФИФА. Биз ўзимиз қарор қабул қиламиз. Чемпионатни тўлиқ ўтказамиз, дея олмайман. Агар вазият оғирлашса, шунда мусобақани тўхтатамиз», – деди Базанов «Беларусь 5» телеканалига берган интервьюсида.

Маълумот ўрнида. Бугунги кунга келиб Беларусда коронавирусга чалинганлар сони 152 кишига етган.


Манба: std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz