Қайднома

Қидирув

Ҳолат анча таҳликали

Ҳолат анча таҳликали

  01.04.2020 17:36
  0
  251
Ҳолат анча таҳликали

Ҳуқуқий жиҳатдан «Милан»га тегишли ва айни пайт «Севилья»да ижара келишувини ўтаётган италиялик ярим ҳимоячи Сусонинг айтишича, Испанияда умумий ҳолат анча таҳликали. «Биз доимий равишда юзага келган ҳолатни муҳокама қиляпмиз. Янгиликларни кузатиб боряпмиз ва коронавирус ортидан жуда кўп ўлим қайд этилаётганини билиб турибмиз. Шундай бўлсада, ҳамон Примеро давом эттирилишидан умид узганимиз йўқ. Албатта, мавсум бекор қилиниши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Агар яна 2 ой ўйнашга имкон топилмаса, бу кўпчиликнинг чемпионатга нисбатан қизиқишига таъсир қилиши тайин. Балки мавсумни муддатидан олдин тугатиш ҳақида ўйлаш керакдир. Ҳозирги ҳолат ниманидир қурбон қилишни тақозо этади», - деди Сусо Radio Sevilla журналистларига.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz