Қайднома

Қидирув

Виллиан АПЛга ошуфта

Виллиан АПЛга ошуфта

  01.04.2020 18:28
  0
  65
Виллиан АПЛга ошуфта

«Челси» ярим ҳимоячи/ҳужумчиси Виллиан яқин келажаги хусусида бир тўхтамга келган кўринади. Лондон клуби билан тузган шартномаси жорий йил июнь ойида ўз кучини йўқотадиган бразилиялик футболчи АПЛда қолмоқчи. «Биринчи рақамли вариант - бу фаолиятимни АПЛда давом эттириш. Зеро, бу чемпионатга ошуфтаман. Лекин ўз салоҳиятимни бошқа мамлакатда синаб кўришим эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Жорий мавсумни тугатиб олайлик, кейин кўрамиз. Такрорлайман, АПЛ ва Англияга ўрганиб қолдим. Кўпчилик 

«Коринтианс» сафига қачон қайтишим ҳақида сўрайди. Албатта, бу жамоага меҳрим баланд, ахир 9-18 ёшли пайтим унинг тизимида шуғулланганман, ўйнаганман, у ерда дўстларим кўп. Шундан бўлсада, ҳозирча Европада қолишни истаяпман», - деди Виллиан ESPN мухбирига.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz