Қайднома

Қидирув

Кейн «МЮ»га мос

Кейн «МЮ»га мос

  01.04.2020 19:21
  0
  228
Кейн «МЮ»га мос

«МЮ» афсоналаридан бири Рио Фердинанднинг фикрича, «Тоттенхэм» ҳужумчиси Гарри Кейн айнан «қизил иблислар» сафига қўшилиши керак. «Кейн ўз орзуларини «Тоттенхэм»да рўёбга чиқишини кутди, кутмоқда, аммо бундай бўлмайди. У тушкун ҳолатда. Нима, Гарри голллар уриб, рекордларни янгилайверсаю, совринларсиз қолаверса, бундан ўзини бахтиёр ҳис этиши мумкинми? Йўқ, асло. Бундан ҳолатда футболчи тушкунликка берилади, ҳафсаласини йўқотади. Менимча, Гаррининг ўзи ҳам кетишни хоҳламоқда, чунки совринсиз қолишни истамайди. Бу кўплаб гранд жамоаларга ўзига хос белги. Биламан, «МЮ» ҳам Кейнга қизиқмоқда, фикримча, бундай ўйинчи жамоа услубига идеал тарзда мос тушади. Ишончим комил, «Ювентус» ҳам Кейнга бефарқ эмас, эҳтимол, «Реал» ҳам. Ҳозирги футбол бозорини назарда тутсак, харидорнинг Кейн учун камида 130 млн. фунт тўлашига тўғри келади», — деди Фердинанд.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz