Қайднома

Қидирув

УЕФА ўз тасарруфидаги барча мусобақаларни номаълум муддатга қолдирди ва...

УЕФА ўз тасарруфидаги барча мусобақаларни номаълум муддатга қолдирди ва...

  01.04.2020 21:13
  0
  100
УЕФА ўз тасарруфидаги барча мусобақаларни номаълум муддатга қолдирди ва...

УЕФА ташкилоти 1 апрель, чоршанба куни видеоконференция ўтказди. Унда бир қатор қарорлар эълон қилинди.

Коронавирус сабаб 2020 йилнинг июнига қадар мўлжалланган барча ўйин ва мусобақалар номаълум муддатга қолдирилди. Улар қаторига Евро—2020 ва аёллар ўртасидаги Евро—2021 саралаш босқичи мусобақалари ҳам киради. Шунингдек, терма жамоаларнинг ўртоқлик ўйинлари ҳам қолдирилган.

Май ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати бекор қилинди. Июль ойида бўлиб ўтиши керак бўлган U-19 Европа чемпионати эса номаълум муддатга қолдирилди.

Мавзуга доир: Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси финали томошабинларсиз ўтиши мумкин

УЕФА видеоконференцияда минтақанинг 55 мамлакати федерацияларига ички чемпионатлар охирига қадар етказиб қўйилишини маълум қилди. Ташкилот келаси мавсумни қисқариши эвазига бўлса ҳам жорий мавсумни якунлаб қўймоқчи. Яна бир вариантлардан бири: қолган ойинларни мухлисларсиз ўтказиш.

Шу билан бирга мавсумнинг давоми қандай бўлишини миллий федерациялар мустақил ўзи белгилайди. Ягона шарти ҳар бир лига Еврокубокларда иштирок этадиган клуб номларини кўрсатиши ва белгиланган вақтда ўз қарори ҳақида маълум қилиши керак.

Айтганча, УЕФА 2019/20 йилги Еврокубокларнинг қолган баҳсларини томошабинларсиз ўтказиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Фото: УЕФА

The Independent нашрининг хабар қилишича, мазкур қарор Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси финалига ҳам таалуқли бўлади. Қайд этилишича, ташкилот мазкур мусобақаларни бекор қилиш ниятида эмас ва охиригача ўтказиб қўймоқчи.

1 апрель куни УЕФА видеоконференция ўтказади. Унда футболчиларнинг шартномалари ва трансфер ойнасининг муддати, шунингдек, 2019/20 йилги мавсумнинг қолган ўйинлари тақвими муҳокама қилинади.

Айни дамда Беларусь чемпионатидан бошқа Европанинг барча лигалари коронавирус туфайли тўхтаб қолган.

1 апрель ҳолатига дунё бўйича коронавирус юқтириб олганлар сони 874 минг нафардан ошди. 185 мингга яқин киши вирусни енгиб ўтган бўлса, 43 мингдан зиёд одам вафот этган.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz