Қайднома

Қидирув

Ла Лига 4 босқичли машғулот дастурини тайёрлади

Ла Лига 4 босқичли машғулот дастурини тайёрлади

  02.04.2020 14:56
  0
  207
Ла Лига 4 босқичли машғулот дастурини тайёрлади

Ла Лига раҳбарияти коронавирус пандемияси пасайганидан кейин клубларни машғулотларга қайтариш борасида режа тайёрлади, деб ёзади Аs.

Ташкилот чемпионат тиклангач, ўйинчилар 15 кунлик машғулот ўтказишлари кераклигини таъкидламоқда. Машғулотлар дастури 4 босқични ўз ичига олади: машғулотларга тайёргарлик, индивидуал машғулотлар, 8 ўйинчидан иборат 3 гуруҳдаги машғулотлар ва бутун жамоа ҳолидаги тўлиқ тайёргарлик.

Шунингдек, машғулотларга қайтишдан аввал барча футболчилар ва улар билан яшайдиган одамлар COVID-19 учун тест топширишади. Ижобий натижалар қайд этилса, футболчилар яна изоляцияга олиниши мумкин. 

Маълумот учун, Испанияда ҳозиргача 95923 киши коронавирус билан касалланиб, 8464 киши вафот этди.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz