Қайднома

Қидирув

Садио Мане АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Садио Мане АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди

  03.04.2020 18:01
  0
  67
Садио Мане АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Sky Sports нашри ўз ўқувчилари ўртасида футбол бўйича Англия Премьер Лигаси 2019/20 йилги мавсумининг энг яхши ўйинчисини аниқлашга қаратилган сўровнома ўтказди.  Унга кўра, 1-ўринни «Ливерпуль» вакили Садио Мане 33 фоиз овоз билан банд этди. Иккинчи ўриндан Мерсисайд клубининг сардори Жордан Ҳендерсон (31 фоиз овоз) ўрин олди. 20 фоиз овоз билан 3-поғонани «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне банд этди.

Шунингдек, ўқувчиларнинг 5 фоизи Виржил ван Дейкка, яна 2 фоизи эса Муҳаммад Салоҳга овоз берди. «Бошқа кимдир» дея номланган вариант эса ўқувчиларнинг 9 фоиз овозига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мане The Guardian нашри талқинига кўра ҳам АПЛнинг энг яхши футболчи деб топилганди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz