Қайднома

Қидирув

Дрогба олимларга қарши

Дрогба олимларга қарши

  05.04.2020 06:19
  0
  197
Дрогба олимларга қарши

Кот-д’Ивуар миллий жамоаси тарихидаги бош тўпурар Дидье Дрогба франциялик олимларни кескин танқид остига олди. Гап шундаки, улар коронавирусга қарши вакцинани африкаликларда синаб кўриш ғоясини илгари суришганди. «Ҳамон барчасига қандай чидаётганимиз ақлга сиғмайди. Африка  - бу тажриба лабораторияси эмас. Буни ҳақорат, хато ва чуқур ирқчилик сифатида қабул қиламан. Африкаликлардан денгиз каламуши чиқаришни бас қилинглар! Бунга ортиқ чидаш мумкин эмас... Аҳолини ушбу нафрат уйғотувчи ғоядан ҳимоялаш масъулияти Африка мамлакатлари раҳбарлари зиммасида. Бизни Худонинг ўзи асрасин!» - деб ёзди Дрогба «Твиттер»даги саҳифасида.

•          Олдинроқ франциялик профессорлар Жан-Поль Мира ва Камиль Лохт силга қарши вакцинани коронавирусга мослаштириш бўйича Африкада тажриба ўтказишни таклиф қилишганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz