Қайднома

Қидирув

ГЮНДОГАН УЧУН ЭНГ КУЧЛИСИ - ЛЕВАГОЛ

ГЮНДОГАН УЧУН ЭНГ КУЧЛИСИ - ЛЕВАГОЛ

  05.04.2020 12:47
  0
  264
ГЮНДОГАН УЧУН ЭНГ КУЧЛИСИ - ЛЕВАГОЛ

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган ўз наздидаги жаҳоннинг энг яхши ҳужумчисини ажратиб кўрсатди. Демак, германиялик туркнинг айтишича, айни пайт ер юзида Роберт Левандовскига етадигани йўқ. Эслатма, Илкай ва Роберт Дортмунд «Боруссия»сида бирга ўйнашган. «Левандовски билан елкама-елка туриб, тўп сурганимдан ажойиб хотиралар қолган. У шундан буён янада кучайди. Дейлик, техник томондан ҳамиша юқори савиясини кўрсатди. Ҳозирга келиб, Левагол ўйинини ҳужумнинг охирги палласидаги совуққонлик ҳисобига янада яхшилади. қисқаси, унинг маҳсулдорлиги кишини ҳайратга солади. Шахсан мен учун Левандовский ҳозирда дунёнинг энг кучли ҳужумчисидир»,  - дея Гюндоган сўзларидан иқтибос келтирди Sportbox.

•          Левандовски жорий мавсум Бундеслигада 23 марта майдонга тушиб, 25та гол урди.

•          Поляк ҳужумчиси Германия чемпионати тўпурарлар пойгасида етакчилик қилаётган бўлса, «Бавария» Бундеслига турнир жадвалини бошқариб турибди.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz