Қайднома

Қидирув

Диего Марадона: «Айрим клубларда доимий пандемия мавжуд»

Диего Марадона: «Айрим клубларда доимий пандемия мавжуд»

  05.04.2020 16:50
  0
  296
Диего Марадона: «Айрим клубларда доимий пандемия мавжуд»

Аргентина футболи афсонаси Диего Марадонанинг фикрича, айрим клублар футболчиларга қулдек муносабатда бўлмоқда, баъзилари ҳаттоки, коронавирус инқирозидан фойдаланиб, уларга бир чақа бермаслик йўлини қидирмоқда.
The Sun нашри «Химнасия ва Эсгрима» бош мураббийининг бу борадаги сўзларидан иқтибос келтирди: «Шундай футболчилар борки, уларга маош тўлаш шарт эмас - буни ҳамма билади. Аммо бир ой маош олишмаса ҳам, қийналиб қоладиган ўйинчиларни унутмаслик керак. Кўринишидан, айрим клубларда доимий пандемия мавжуд. Бундай жамоалар ҳозирги ҳолатдан фойдаланиб, ўз ўйинчиларига иш ҳақи бермаслик йўлини қидирмоқда. Футболчилар қул эмаслар, ахир уларда оилалари бор, ҳар куни еб-ичишлари керак...».

«Химнасия» президенти Марадона айни пайт изоляцияда эканлигини тасдиқлади. Чунончи, унда коронавирус борлиги хусусида тахмин йўқ эмас. Аргентинада жами 1353 киши вирусга чалинган ва 42 киши ҳаётдан кўз юмган.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz