Қайднома

Қидирув

Даромад бўйича пойга...Яна Роналду ва яна Месси...

Даромад бўйича пойга...Яна Роналду ва яна Месси...

  05.04.2020 18:35
  0
  412
Даромад бўйича пойга...Яна Роналду ва яна Месси...

Forbes журналининг тахминий хулосасига кўра, «Ювентус» етакчиси Криштиану Роналду жорий мавсум фаолияти давомида даромад бобида миллиард евролик довонни забт этган тарихдаги биринчи футболчига айланади.
Ваҳоланки, Португалия миллий жамоасининг 35 ёшли сардори коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқирозни ҳисобга олиб, маошининг маълум қисмидан воз кечди. Айтиш ўринли ҳозирга қадар атиги 2 нафар амалдаги спортчи даромад бобида миллиард евролик чўққига етган, холос. Булар - гольфчи Тайгер Вудс (2009 йил) ва боксчи Флойд Мэйвезер (2015 йил). Баскетболчи Майкл Жордан эса бу маррага фаолиятини якунлаганидан кейин, яъни 2015 йили етди.

* 4,24 млн. доллардан воз кечиш Роналдунинг умумий даромадига унча таъсир қилмайди. Криштиану 2019 йили 109 миллион евро топган, шундан 65 миллиони маош ва турли бонуслар улушидир.

* Роналду 2019 йили жаҳон футболида энг кўп ҳақ олувчи иккинчи ўйинчи бўлди (Лионель Мессидан кейин).

* Агар «А» серия клублари футболчилар маошини 30 фоизга камайтирса, Роналду 20 миллион доллар йўқотади, шунга қарамай, 46 млн. долларга тенг йиллик маош ва бонуслар билан жаҳондаги энг сердаромад спортчилар қаторида қолади.

* Криштиану Nike билан ҳомийлик шартномасидан ҳам яхшигина улуш олади, қолаверса, шахсий ички кийимлар, пойафзаллар ва CR7 одеколони брендлари сотуви ҳам чакки эмас. У бу йўналишда 45 млн. долларп топиб, йиллик улушини 91 «лимон»га етказиши ва миллиард евро маррасини забт этиши мумкин.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz