Қайднома

Қидирув

Яна «Барса»га қайтиш масаласи...

Яна «Барса»га қайтиш масаласи...

  05.04.2020 20:00
  0
  241
Яна «Барса»га қайтиш масаласи...

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ҳали-ҳамон «Барселона»га қайтишдан умид узмаган. Париж клуби вакиллари бразилияликнинг кетиши аниқлигини тушунишди, чоғи, таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдиришди. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатди. ФИФА регламентига кўра, Неймар Франция гранди билан шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга, гарчи унда товон пули қайд этилмаган бўлсада. Чунки бразилиялик юлдуз 28 ёшда ва ёзда «ПСЖ» сафига қўшилганига 3 йил бўлади. Парижликлар агар Неймар чиндан ҳам, кетса, таркибни кескин янгилаш ҳамда ёш ҳужумчи Килиан Мбаппени бош юлдуз даражасига олиб чиқишни режалаштиришмоқда. Бунда франциялик футболчи нафақат клуб, балки бутун дунёда энг кўп маош оладиган ўйинчига айланиши мумкин.

Битта вариантга кўра, Неймар «Барселона»га қайтадиган бўлса, каталонияликлар ҳужумчиси Антуан Гризманн бу келишувнинг бир қисми сифатида Парижга йўл олиши мумкин.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz