Қайднома

Қидирув

«БРЕШИЯ» ЧЕМПИОНАТДАН ВОЗ КЕЧМОҚЧИ

«БРЕШИЯ» ЧЕМПИОНАТДАН ВОЗ КЕЧМОҚЧИ

  05.04.2020 20:49
  0
  270
«БРЕШИЯ» ЧЕМПИОНАТДАН ВОЗ КЕЧМОҚЧИ

Италиянинг «Брешия» клуби президенти Массимо Челлино «А» серия давом эттирилишига мутлақо қарши. У бундан маъно кўрмаяпти. «Брешиядан жасадларни юк машиналарида олиб кетишяпти. Биз эпидемиянинг марказида турибмиз. Бордию, лига раҳбарияти ўйнашга мажбур қилса ҳам, ҳар бир ўйиндан воз кечиб, барчага ютқазиб беришга тайёрмиз. Брешияда ҳаётдан кўз юмганлар ва уларнинг яқинлари ҳурмати учун айнан шундай қиламан», - деди Челлино. У шунингдек, «Брешия»нинг «А» сериядан тушириб юборилишидан чўчимаслигини қўшиб қўйди, чунки жамоа ҳозир шунга муносиб экан.

«Брешия» «А» серия турнир жадвалида охирги ўринда ва лигада қолиш имкониятини берувчи 17-поғонадаги жамоадан 9 очко орқада бормоқда.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz