Қайднома

Қидирув

Скудеттони «Аталанта»га бериш керак-ми?

Скудеттони «Аталанта»га бериш керак-ми?

  06.04.2020 01:02
  0
  228
Скудеттони «Аталанта»га бериш керак-ми?

«А» серия-20192020 якуни бўйича скудеттони «Аталанта»га топширишга қаратилган петиция пайдо бўлди. Аниқроғи, change.org сайтида шундай акцияга старт берилди. Нега айнан «Аталанта»га? Бу борада имзо тўплаётган ташкилотчилар Бергамо шаҳрининг коронавирус қаттиқ зарар кўраётганини асос қилиб кўрсатишган.

Италияда айни пайтга қадар коронавирусдан вафот этганлар сони 15 минг нафардан кўп. Қурбонларнинг 8656 нафари Ломбардия регионига тўғри келмоқда. Бергамо ҳам шу ҳудудга қарайди. Шаҳар ўликхоналари барчасига улгурмаяпти ва жасадлар бошқа шаҳарларга олиб кетиляпти. Петицияда қайд этилишича, «Аталанта»нинг охирги икки йиллик натижаси ҳам ҳисобга олиниши керак. Скудетто Бергамо учун улкан спорт зафари ҳисобланади. Қолаверса, Бергамога Италияда коронавирусга қарши курашнинг тимсоли сифатида қараш керак. «Ювентус» раҳбарияти олдинроқ агар мавсум давом эттирилмаса ва скудетто туринликларга берилса, клуб гарчи ҳозирги ҳолатда турнир жадвалида пешқадамлик қилаётганига қарамай, мукофотни қабул қилмаслигини билдирганди.

* Италияда айни пайтга қадар коронавирусдан вафот этганлар сони 15 минг нафардан кўп. Қурбонларнинг 8656 нафари Ломбардия регионига тўғри келмоқда. Бергамо ҳам шу ҳудудга қарайди. Шаҳар ўликхоналари барчасига улгурмаяпти ва жасадлар бошқа шаҳарларга олиб кетиляпти.

* Петицияда қайд этилишича, «Аталанта»нинг охирги икки йиллик натижаси ҳам ҳисобга олиниши керак. Скудетто Бергамо учун улкан спорт зафари ҳисобланади. Қолаверса, Бергамога Италияда коронавирусга қарши курашнинг тимсоли сифатида қараш керак.

* «Ювентус» раҳбарияти олдинроқ агар мавсум давом эттирилмаса ва скудетто туринликларга берилса, клуб гарчи ҳозирги ҳолатда турнир жадвалида пешқадамлик қилаётганига қарамай, мукофотни қабул қилмаслигини билдирганди.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz