Қайднома

Қидирув

«Барселона»нинг Гризманн борасидаги қарори

«Барселона»нинг Гризманн борасидаги қарори

  06.04.2020 17:30
  0
  112
«Барселона»нинг Гризманн борасидаги қарори

«Барселона» ёзда ҳужумчи Антуан Гризманн билан хайрлашмоқчи эмас, деб хабар беради Маrca.

Манбага кўра, «Барса» Гризманни бошқа клубга сотмайди ва уни Неймар ёки Лаутаро Мартинеснинг трансферларига аралаштирмайди. Ўз навбатида футболчи ҳам Каталония клубидан кетишни истамаяпти. Клуб раҳбарияти ўйинчининг жамоага тўлиқ мослашиши ва жамоанинг бир бўлагига айланиши учун камида яна бир йил керак бўлади, деган тўхтамга келган. 

Аввалроқ «Барселона» Гризманни сотувга қўйгани ва унга бир қатор номдор клублардан қизиқиш бўлгани тўғрисида ҳабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, франциялик форвард «кўк-анорранглилар» сафига 2019 йилда 120 млн еврога Мадриднинг «Атлетико» клубидан ўтган. Жорий мавсумда у Ла Лиганинг 26та ўйинида 8та гол урди ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz