«Қўрққанга қўш кўринади», «Чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди», «Тоғ келса кемиради, сув келса симиради» каби бир қатор мақоллар халқимиздаги шижоат ва қийинчиликлардан чўчимаслик фазилатини ифодалайди. Доно халқимиз яна «Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма» дейди тагдор қилиб.
Демак, бардошим ва эҳтиёткорлигини ҳамиша мувозанатда сақлаш лозим. Бу хулоса рингда аёвсиз жанг олиб бораётган боксчининг ҳолатини эслатади. Боксчи учун зарба йўлланг – бош мақсад, айни чоғда ҳимояланиш, рақиб зарбасидан эҳтиёт бўлиш ҳам унинг учун муҳим жараён. Қисқаси, зарба йўллаш ва рақиб ҳужумидан ҳимояланиш мувозанати – боксчи учун ғалаба йўладаги муваффақият калити.
Қадрли мухлис! Сезиб турибсизки, бокс ҳақида сўзлаб туриб коронавирусга қарши кураш чоралари ичида энг мақбули карантин эканлигини таъкидламоқчимиз. Карантин балки ЕЧЛдан «Ливерпул»ни чиқариб юборган «Атлетико» ўйин услубини ёдингизга туширгандир. Мустаҳкам ҳимоя, рақиб ҳужумининг ҳар бир жиҳатини назардан қочирмайдиган даражадаги концентрация ва вазият етилгач ҳужумга ўтиб гол уриш, ғалаба қозониш. Бугун инсоният коронавирусни шу услубда маҳв айламоқчи. Маъқул йўл!
Қатъий тартиб, ижро интизоми ва эркинлик масъулияти тараққиёт учун зарур эканлиги яна бир бор тасдиқланди. Анна, Женнаро Гаттузо мураббийлигидаги «Наполи» машғулотларни бошлабди. «Милан»нинг собиқ юлдузи табиатини яхши билган мухлислар учун бу ҳол янгилик ҳисобланмайди. Чунки Гаттузо бор жойда анархияга йўл қўйилмайди. Бу эса «Наполи» муҳитида коронавирусга йўл йўқ деганидир. Бошқача айтганда, карантиннинг кучайтирилиши соғлом муҳитни тезроқ қайтаради, чеклов муддатини қисқартиради. Қатъий чоралар мутахассислар ўйлаганларидек вазиятнинг издан чиққанини ва карантин муддатини чўзилишидан дарак бермайди, аксинча, бу – коронавирусдан халос бўлишни тезлаштирувчи омилдир. Шу йул орқали футбол яна мухлислар ҳузурига қайтади, бу жараён тезлашади. Қайтмаса ҳам бўлмайди. Мухлислар аллақачон катта футболни соғинишди. Мазкур мулоҳазаларни ёзишдан аввал бир неча мухлисдан аҳвол сўрадик. «Хўш, нима ишлар билан бандсиз?» деган саволимизга уларнинг барчаси «Суци» - «Славия» учрашувини томоша қилиб хумор ёзилганини айтишди. Унча-мунча футбол учрашуви савиясини назар-писанд этмайдиган бу мухлислар Беларусь чемпионати ўйинини томоша қилиб роҳатланишибди. Яна ўзларини оқлаб, «Жасур Яхшибоевнинг ҳурматидан кўрдик!» дейишлари ортиқча. Тўғри, Жасурнинг «дубл»идан ҳаммамиз қувондик. Лекин Жасур урган ажойиб голлар билан Беларусь чемпионатининг қадри ошиб қолмайди. Боз устига «Энергетик БГУ» мураббийининг фикрича, у томонларда Жасурдан ўтадигани йўқ эмиш. Шу маънода «Слуцк»-«Славия» учрашувига қизиқиш – футбол соғинчидан далолат. «Чао бомбино» дегани – шу. Нодир Думбадзенинг шу номли ҳикоясидаги охир-оқибат қотган, кўкарган нонларни ҳузурланиб чайнаган қаҳрамонларни назарда тутяпмиз бу ўринда. Ҳикояни сўзлаб суҳбатдошларимиз билан ҳазиллашдик. Майли, шунақаси ҳам бўлади-да гоҳи-гоҳида. Инсоният муттасил равон йўлдан юрмаган-ку! Энг асосийси – ўнқир-чўнқирлардан омон-эсон чиқиб олишда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатидан сўнг халқимиз карантин даврини оқилона ўтказмоқда. Наврўз куни сулоламиз вакиллари ҳаётини кузатиб бунга амин бўлдик. Жажжи жиянларимиз Муроджон ва Муртазо оналари назоратида тўп тепишмоқда. Тўп тепишдан чарчаган Муроджон шеър ўқиб барчамизнинг кайфиятимизни кўтаради:
Каламушвой, каламуш,
Саводини сал чаламиш.
Ёз десалар «темир» деб,
Сен ёзибсан «кемир» деб…
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджоннинг кичкинтой тилидан айтилган бу шеърида моҳиятан катта ҳақиқатлар яширин. Карантин – кўпга келган тўй ва ундан ўз манфаати йўлида фойдаланишни кўзлаган «каламуш»ларнинг борар жойи – жаҳаннамдир. Ҳаёт давом этади ва тез фурсатларда коронавирус-поронавирусларни шу жаҳаннам қаърига улоқтириб ташлайди. Қадрини ўтказган қадрини синаган футбол эса яна яйраб-яшнаб мухлисларини бағрига босади.
Муҳаммадвали МАМАТВАЛИЕВ, "ИнтерФУТБОЛ" нашри
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20