Қайднома

Қидирув

Муносабат: БОШИДАН ЎТГАН ТАБИБ...

Муносабат: БОШИДАН ЎТГАН ТАБИБ...

  09.04.2020 11:24
  0
  420
Муносабат: БОШИДАН ЎТГАН ТАБИБ...

Колумбиялик машҳур собиқ дарвозабон Рене Игита айни пайт бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган коронавирус балосига тўхталиб, барчага мурожаат қилди: «Имкони борми - уйингдан чиқма». Энг диққатга сазовор томони, Игита буни ЖЧ ўйинидаги «афсонавий» хатосига боғлади. Ажойиб ўхшатма...

Россиялик таниқли шарҳловчи Владимир Стогниенконинг «Твиттер»даги шахсий саҳифасида ёзишича, Колумбия футболида ёрқин из қолдирган Рене Игита ҳаммани ҳозирги таҳликали ҳолатда зарурат бўлмаса, уйдан чиқмасликка чақирмоқда. Собиқ кипер ҳозир 53 ёшда. У профессионал фаолияти давомида Европада атиги бир мавсум ўйнаган («Вальядолид» шарафини ҳимоя қилган) бўлсада, бутун дунёга танилган. Рене АҚШда ташкиллаштирилган ЖЧ-94ни мажбуран ўтказиб юборган, негаки, бола ўғирлаш жиноятида иштирок этгани ортидан қамоққа тушганди, бироқ киперга нисбатан ҳеч қандай айблов эълон қилинмаган. Игита кейинчалик «Чаён зарбаси»ни ўйлаб топиб, футбол оламини «шок» ҳолатига туширди. Диққат қилинг, колумбиялик голкипер муҳташам «Уэмбли»даги ўртоқлик ўйинида тўп дарвозаси томон тепилгач, худди чаёндек сакраб, ўзгача қайчи услубини намойиш этганди. Яъни тўпни қўли билан ушлаш ўрнига уни оёғи билан тепиб юборган - чалқанчасига берилган антиқа зарба воситасида.

Игитанинг яна бир хатти-ҳаракати кўпчилик ёдида муҳрланган. «Уйда қолиш имконияти бўлса - чиқма», - деб ёзди Рене «Твиттер»даги саҳифасида коронавирус хавфига тўхталиб. У ўз тажрибасидан келиб чиқиб, шундай даъват қилмоқда. ЖЧ-90дан ўрин олган Камерун - Колумбия ўйини: айнан Рене Игитанинг ўз ҳудудидан ноўрин олдинга чиқиши Жанубий америкаликларга қимматга тушганди. Хуллас, Игита зарур бўлмаган вазиятда дарвозасидан анча узоқлашиб, тўпни фахрий Роже Миллага олдириб қўйган ва у чорак финал йўлини очган голлардан бирига муаллифига айланганди. Африка футболи афсонаси кейинчалик унга гол уришда колумбиялик Карлос Вальдерамма билан бирга ўйнагани қўл келгани ҳақида гапирганди. Айнан у Рожега Игитанинг жарима майдони ташқарисига чиқиб, рақибларни алдаб ўтишни хуш кўриши хусусида айтган экан. Милла буни инобатга олган ва ўйинда «дубл»га эришиб, колумбияликларни уйларига қайтариб юборганди. Энг асосийси, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Камерун терма жамоаси чорак финалга чиқиб, ЖЧ-90нинг бош сенсациясини қайд этганди. Моҳиятан олганда, ушбу сенсация ҳаммуаллифларидан бири - бу Рене Игита. Тўғри, Колумбияда Игитани жуда яхши кўришган ва ўта қўпол хатоси мухлислар муҳаббатини асло пасайтирмаган. Мана, Рене коронавирус пандемияси авж олаётган ҳозирги паллада 30 йил олдинги ноўрин хатти-ҳаракатини мисол тариқасида келтириб, ҳаммани алоҳида огоҳлантирди - ажойиб маслаҳат.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz