Қайднома

Қидирув

Шерзод Файзиев: «Оила даврасида зерикишга ҳожат бўлмаяпти»

Шерзод Файзиев: «Оила даврасида зерикишга ҳожат бўлмаяпти»

  09.04.2020 00:01
  0
  307
Шерзод Файзиев: «Оила даврасида зерикишга ҳожат бўлмаяпти»

Суперлиганинг барча клублари қатори “Локомотив” футболчилари ҳам карантинни ўз уйларида ўтказишяпти. Карантин қандай ўтаётгани, уйда нима машқлар бажараётгани ҳамда футболни қанчалик соғинганини билиш мақсадида жамоамиз ҳимоячиси Шерзод Файзиев билан боғландик.

— Карантиндаги вақт қандай ўтяпти? Нималар билан бандсиз?
— Ҳамма қатори мен ҳам каратинни уйда, оилам даврасида ўтказяпман. Оиламиз кўпчилик, шу боис зерикишга ҳожат қолмаяпти. Одатда фарзандларим ва жиянларимни ўйнатиш билан чалғияпман.

— Ўз формангизни сақлаб туриш учун қандай машқлар бажаряпсиз?
— Жамоамиз мураббийлар штаби ҳар бир футболчига уйда бажарса бўладиган алоҳида дастур ёзиб берган. Мен ҳам шу бўйича индивидуал машғулот ўтказяпман. Жиянларим ҳам футболчи, биргаликда тўп тепяпмиз.

— Футболни қанчалик соғиндингиз?
— Жудаям соғиндим. Ахир футболга ҳаётимни бағишлаганман. Насиб қилса тез орада яна яшил майдонга қайтамиз.

— Нима деб ўйлайсиз, карантиндан кейин ўйин ритмига тушиб олиш қийин бўладими?
— Бу энди карантин қачон тугаши ва Суперлига ўйинлари қачондан давом этишига боғлиқ. Ҳозир эса ҳаммамиз аввало соғликни ўйлашимиз керак. Барча уйда қолиб карантин қоидаларига амал қилса, коронавирус балосидан шунча тез қутуламиз.

Манба: lokomotiv.uz


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz