Қайднома

Қидирув

Ла Лига ўйинлари оролда ўтказилиши мумкин

Ла Лига ўйинлари оролда ўтказилиши мумкин

  09.04.2020 14:00
  0
  206
Ла Лига ўйинлари оролда ўтказилиши мумкин

Коронавирус туфайли тўхтаб қолган Европа миллий чемпионатлари уни қандай давом эттириш масаласида бош қотиришмоқда. Испания чемпионати ҳам бундан мустасно эмас.

Канар оролларида жойлашган меҳмонхоналар раҳбарлари Испания футбол федерациясига Ла Лига ўйинларини ўша ерда якунлаш таклифи билан чиқишган. Шунингдек, улар Сегунда учрашувларини ҳам тўлиқ ўтказишга тайёрликларини билдиришган.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, Тенерифе ва яна бошқа бир қатор ороллар Испаниянинг 2 та дивизионининг 46 та жамоасини меҳмонхона ва футбол майдонлари билан таъминлашга тайёр.

Айни дамда Испанияда 146 690 нафар инсонда COVID-19 вируси аниқланган. Беморларнинг 48 021 нафари соғайган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz