Қайднома

Қидирув

«Реал» 3та йирик трансферга қўл урмоқчи

«Реал» 3та йирик трансферга қўл урмоқчи

  09.04.2020 16:13
  0
  288
«Реал» 3та йирик трансферга қўл урмоқчи

"Реал" клуби коронавирус пандемияси туфайли молиявий инқироз юзага келганига қарамай, ёзда йирик трансферларга қўл урмоқчи.

"Marca" нашри тарқатган хабарга кўра, "Ювентус" ҳимоячиси Маттейс Де Лигт, "Манчестер Юнайед" ярим ҳимоячиси Поль Погба ва "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ёзги трансфер пайтида "Қироллик клуби" сафига ўтиши мумкин.

Де Лигт "Ювентус"даги ҳолатидан тўла қониқиш ҳосил қилмаяпти ва бошқа жамоалардан тушадиган таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Погба эса анча вақтдан бери "Реал"га ўтиш нияти борлигини яширмаяпти. Боз устига, франциялик футболчининг "МЮ" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади.

Энг асосий мақсад – Холанднинг трансфери жамоанинг ҳужум чизиғидаги муаммони узоқ вақтга ёпади.

Ушбу 3 футболчининг агенти Мино Райола ҳисобланади. "Қироллик клуби" мазкур агент билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "қаймоқранглилар" сафида Райоланинг бир мижози — дарвозабон Альфонс Ареола ижара асосида ўйнамоқда.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz