Қайднома

Қидирув

Айёр Ольясдан айёрона ғоя

Айёр Ольясдан айёрона ғоя

  10.04.2020 08:48
  0
  368
Айёр Ольясдан айёрона ғоя

«Лион»нинг кўп йиллик президенти Жан-Мишель Ольяс Франция Лига 1 мавсумини суперсхема ёрдамида якунлаш таклифини илгари сурмоқда. Агар унинг ғояси маъқул кўрилсами, айни пайт турнир жадвалида ЕЧЛ ҳудудидан нақ 16 очко ортда қолаётган «тўқувчилар» нуфузли мусобақа йўлланмасига эга чиқишади. Ҳа, футболда кўпни кўрган айёр Ольяс жамоаси учун унча ўхшамаган Лига 1-2019Ғ2020ни ўзгача йўсинда қутқариб қолишни хоҳламоқда.

Жан-Мишель Ольяс аввалига тўхтаб қолган мавсумни бутунлай бекор қилиш таклифини ўртага ташлади. Унинг ғоясига мувофиқ, еврокубоклар йўлланмалари тақдири ўтган мавсум натижалари воситасида ҳал этилиши керак эди. Бинобарин, «Лион» аввалги чемпионатда 2-ўринни эгаллаган ва айни шу жиҳат нафақат мухлислар, балки футболчиларда ҳам кучли реакция уйғотди. Мисол учун, Димитри Пайет ҳаттоки, тажрибали функционер устидан очиқчасига кулишгача борди.

Қизиқ, Франция чемпионатини олдинда нималар кутяпти? Айёр Ольяснинг янги ғояси қандай? Хуллас, биринчи таклифи яхши қабул қилинмагач, Ольяс қўл кўтаргани йўқ, аксинча, иккинчи вариантни ўртага ташлади. Буниси анча қизиқарли: жорий мавсум турнир жадвали охирги 3 ёки 5 мавсум натижалари асосида шакллантирилиши керак. Тўғрироғи, жамоалар эгаллаган ўртача ўрин бўйича. 3 йил натижага қараладими, 5 йилликка - фарқи йўқ, ҳар икки ҳолатда лионликлар ЧЛ йўлланмасини қўлга киритишади. Чунончи, ўртача кўрсаткич бўйича 2-ўрин айнан «тўқувчилар»га тегишли.

Ольяс нега энди мавсумни охирига етказиб қўйишга қарши чиқмоқда? Ҳаммаси оддий: унинг клуби айни пайт ЧЛ ҳудудидан нахд 16 очко ортда қолмоқда. Демак, мавсумни қутқариб қолиш керак... Лекин Францияда ким ҳам Ольяс таклифига қулоқ соларди. Французлар ҳали чемпионатни якунлаб қўйиш фикридан қайтишгани йўқ, тўғри, мамлакатда 15 апрелгача ўйин ўтказилмаслиги аниқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz