Қайднома

Қидирув

Сабр керак, сабр...

Сабр керак, сабр...

  10.04.2020 10:11
  0
  794
Сабр керак, сабр...

Бутун ҳаётимизда бўлгани каби футболда ҳам сабр керак. Айниқса, мураббийлар билан муносабат ўрнатиш масаласида.
Ҳа, салбий натижалар ҳеч кимга ёқмайди. Кетма-кет мағлубиятлар ҳар қандай мураббийнинг жамоадаги келажагига катта савол қўйиши тайин. Лекин ҳеч кимнинг қисқа вақтда бинойидек жамоа шакллантиролмаслиги ҳам айни ҳақиқат. Очиғи, бетараф мухлис сифатида Александр Хомяков истеъфосини унча тушунмадим. Ҳар ҳолда, «Андижон»нинг дастлабки 2та ўйинини кўргандим ва жамоа уларда чакки таассурот уйғотмаган эди. Тўғри, клуб ичидаги ишлардан бехабармиз, аммо Хомяковни ишдан бўшатишда бироз шошилишди, менимча. Ахир мавсум энди бошланди, қолаверса, «Андижон» жиддий рақиблар билан ўйнади. Энди Хомяков ўрнига келадиган мураббий ҳам қийналса керак-ов...

Жамил ЭРГАШЕВ (Қўқон шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz