Қайднома

Қидирув

Мирзоҳид Ғофуров: "Насаф" билан ўйин барчасидан ошиб тушган

Мирзоҳид Ғофуров: "Насаф" билан ўйин барчасидан ошиб тушган

  10.04.2020 00:25
  0
  316
Мирзоҳид Ғофуров:

"Навбаҳор"нинг етакчи ва тажрибали футболчиларидан бири Мирзохид Ғофуров билан одатий саволлардан сал йироқда сухбат қурамиз.

Айтингчи карантин тугагач биринчи режалаштирган ишингиз борми?

- Тўғриси аниқ бир ишим йўқ. Тезроқ шу балолар юртимиздан кетиб одатий ҳаётга қайтсам бўлди.

Ноодатий саволларга ўтамиз. Сиз учин "Пахтакор" га қарши Тошкентда ўйнаш осонми ёки "Андижон"га қарши меҳмонда ўйнашми?

-Тошкентда "Пахтакор" чемпион, Анжонда шиддатли дерби... ҳа майли Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўйин қийинроқ.

"Навбаҳор"даги фаолятингиз давомида энг шиддатли, энг оғир ўйин қайси бўлган?

- 2018- йил "Пахтакор" билан ўз майдонимиздаги 3:3 ўйин энг оғир, энг шиддатлиси эди.

Энг енгил, осон ўтган ўйинни айтоласизми? 

- Бу ҳам ўша йили "Қизилқум" билан ўз майдонимиздаги 3:0 хисобидаги ғалабамиз. Ўшанда рақибни осон таслим этгандик.

Энг алам қилган ўйинчи?

- Бу 2019- йил "Насаф" билан 1:1 ўйинимиз. Вазият жуда оғир, ғалабага жуда мухтож эдик. Лекин ўйинда дурранг ўйнаганмиз. Ўшанда жуда - жуда алам қилган. Ҳатто Жиззахдаги 3:2 ўйинимизданам ошиб тушган.

Шу пайтгача "Навнаҳор" дан кетган футболчиларнинг қайбирига ачиниб афсуслангансиз?

Жамоадан жуда кўп қадрдонларим тарк этишган. Ҳар бирига афсусланиб кетмасликларини хохлаганман. Лекин Остон Ўрунов кетганда жуда ачиниб афсусландим.

Ҳозирги кунда "Навбаҳор" да қайси футболчини кўришни хохлардингиз?

-Одил Аҳмедовни

Сиз қайси дарвозабонга гол уришни жида ҳоҳлардингиз. Гол уриш армон бўлаётгани борми?

- Менга қолса ҳаммасига, биттасини айтадиган бўлсам Нестеровга. Кейин менда гол уришга имконят кам, биз гол уриш учун эмас, гол ўтказиб юбормаслик учун ўйнаймиз. Вазифам шу.

Ўйин пайтида муҳлисларнинг айнан қайси ҳолати сизларга ёқмай ҳалақит беради?

-Футболга яхши тушинмайдиган муҳлисларни сўкиниб бақиришлари.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонлик энг яхши футболчилардан рамзий жамоангизни тузиб бероласизми?

Дарвозабон: Ўткир Юсупов 

Ҳимоячилар: Даврон Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Шерзод Насруллаев, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Остон Ўрунов, Жалолиддин Машарипов, Хусниддин Ғофуров, Элдор Шомуродов.

Мароқли сухбат учун катта рахмат.

- Рахмат

 
абдуманнон Қолдошев суҳбатлашди.


Манба:  @VODIY_FUTBOLI


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz