Қайднома

Қидирув

Коронавирус бизнинг клубларга молиявий томондан қандай таъсир қилади?

Коронавирус бизнинг клубларга молиявий томондан қандай таъсир қилади?

  14.04.2020 02:18
  0
  335
Коронавирус бизнинг клубларга молиявий томондан қандай таъсир қилади?

Бизнинг айрим клублар ҳар йили коронавирусдан-да қийинроқ кунларни бошидан кечиради, яни, сметаси мартда ҳам тасдиқланмайди. Шундан келиб чиқсак, коронавирус улар учун қўрқинчли эмас.

**Навбаҳорни инобатга олмаганда, қолган клубларнинг чипта савдосидан тушуми у қадар кўп эмас. Демак, ўйинларнинг йўқ бўлиб қолиши ҳам катта иқтисодий зарар келтирмайди.

**Бизнинг стадионларга Европанинг топ стадионларида бўлгани каби ҳар куни минглаб туристлар келмайди. Демак, бу борадаги тушумлар ҳам йўқолиб қолмайди.

**Клубларимиз атрибутикалар савдосидан деярли пул топмайди. Бу борада ҳам коронавирус савдоларни тўхтатиб қўймайди.

**ЎзПФЛ телетрансляциялардан пул ишлашгача етиб борганича йўқ, бунга футболдан ташқи омиллар ҳам сабабчи. Шундан келиб чиқсак, ўйинларнинг тўхтатилиши асосан футболчилар формасигагина таъсир ўтказади.

**Клуб аъзоларининг ўз маошларини вақтида олмаслиги коронавирусга қадар ҳам нормал ҳолат бўлган. Шунинг учун футболчи ва мураббийлар қишни асосан ПФЛ биносида, собиқ клуби билан судлашиб ўтказади.

Бироқ бу касаллик клубларга пул бераётган корхоналарга таъсир этиши мумкин. Амударё ва Сирдарё сувлари Орол денгизига камроқ қуйила бошлагач, оқибат нима бўлганини яхши биласиз. Аммо бу ҳам ваҳимага сабаб бўлмаслиги керак. Орол экологияга салбий таъсир этган бўлса, юқоридаги ҳолат футболга ижобий реакция беради. Биз аллақачон шу йўлдамиз.  


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz