Қайднома

Қидирув

ОФК миқёсида: Чемпионат яна сурилди

ОФК миқёсида: Чемпионат яна сурилди

  15.04.2020 15:26
  0
  147
ОФК миқёсида: Чемпионат яна сурилди

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаевнинг «Телеграм»даги каналида ёзишича, Хитойдан тарқалган хабарларга кўра, 18 апрель куни ниҳоят, старт олиши кутилган мамлакат чемпионати яна қолдирилди. Қуйида мутахассиснинг каналида берилган хабарлар билан танишиб чиқамиз.

- Энди Хитой чемпионати стартининг яна санаси сифатида 20 июнни айтишмоқда. Бундай тақдирда барча 30та тур ўйналади ва чемпионат декабрда якунланади. Бордию, старт янада кейинроққа сурилса, унда мавсум формати ўзгартирилиши мумкин: мамлакат кубоги бекор қилинади ёки чемпионат ўйинлари кейинги йилнинг январигача давом этади.
- Хитойдан яна бир хабар. Мамлакат Олий суди турли даражадаги 8 йиллик муҳокамалардан сўнг Qaiodan компанияси Air Jordan  брендининг  муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги тў\рисида якуний қарор чиқарди. Воқеа тарихи хулосаси оддий: плагиаторларни жаззолашади, барибир, шунинг учун яхшиси, бошқалар томонидан уйлаб топилган нарсани ў\ирламаслик керак.
- Коронавирус ҳам кўнгилочар саноат, ҳам спортга жиддий зарба бермоқда. Театрлар, кинотеатрлар, стадионлар ёпилган. Чипталар сотувидан даромад умуман йўқ. Киностудиялар, театрлар, спортс клубларининг бундай шароитга қанча вақт чидаши бевосита уларнинг ўзига қандай молиявий ёстиқ тайёрлаганига бо\лиқ. Бироқ уларнинг кўпи четдан бериладиган ёрдамсиз қийналиши турган гап. Шундай ҳолатда сармоядорларнинг ёрдамга келишлари муҳим. Мана, Швейцариянинг энг машҳур клуби - «Грассхоппер» янги соҳибга эга бўлди. Хитойдан. Нега, мен ҳайрон қолганим йўқ.

- 2021 йилнинг март ойидан олдин миллий жамоалар ўйинларини кўрмасак керак. Бунга мамлакатлар ўртасидаги ҳаракат йўналиши чеклангани, шунингдек, клуб миқёсидаги турнирларни давом эттириш зарурати сабабдир. ФИФА вице-президенти Виктор Монтальяни шу ҳақда баёнот берди.
- ОФК терма жамоаларнинг май ва июнь ойига белгиланган ўйинлари анча узоқ муддатга сурилганитни расман эълон қилди. Бунда ажабланадиган томони йўқ. Энди карантин бекор қилиниши ва мамлакатлар ўртасидаги ҳаво йўллари очилишини кутамиз. Шундагина халқаро мусобақаларни давом эттириш ҳақида гапириш мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz